“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Когон туманида байрам дастури бўлиб ўтди

20.11.2023 13:11:56

Маълумки юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Мазкур сана муносабати билан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, илғор хорижий тажриба ва замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир қатор соҳа фидойиларининг меҳнатлари эътироф этилади. Эришилган ютуқлар ва келгуси режалар сарҳисоб қилинади.
“Адолат” СДП Когон туман Кенгаши томонидан сана муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Унда туманда фаолият юритаётган тиббиёт вакиллари, партия фаоллари иштирок этишди. Даставвал партиянинг туман Кенгаши раиси тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади. Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар, қолаверса, соҳа эгаларининг жасорати ҳақида алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган, чуқур билим ва юқори малакага эга бир қатор мутахассислар партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шундан сўнг байрам тадбири маънавий-маърифий қисмга уланиб кетди.

Моҳигул Раҳимқулова
“Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+