Тиббиёт соҳасига эътибор

18.03.2022 17:03:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломатлик посбонлари - соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқоти самимий руҳда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Мулоқот давомида тиббиёт соҳасида ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратилиб, соҳани ривожлантириш тиббиёт соҳаси вакиллари мақомини ошириш борасида белгиланган бир қатор вазифалар биз адолатчилар учун қувонарли бўлди. Мамлакатимизда тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун тамойилини амалдаги ифодаси сифатида давлатимиз томонидан эндокринологик касалликларнинг олдини олиш ва бунга қарши курашиш мақсадида дори дармонларнинг бепул тарқатилишини фуқароларнинг саломатлиги учун қайғуриш, инсонийликнинг ёрқин намунаси тариқасида кўришимиз мумкин.

Айниқса, тиббиёт ходимлари иш вақтининг узайтирилганлиги шу тариқа моддий рағбатлантиришлар билан тақдирланиши, эндиликда тиббиёт ходимлари барчаси бир хил ойлик иш ҳаққи билан эмас балки қилган ишлари ва аҳоли орасидаги хизматлари, аҳоли берган баҳоси билан ойлик маош олиши, 3 йил давомида қишлоқда мунтазам ишлаган оилавий шифокор тўғридан тўғри клиник ординатура бўйича ўқишга қабул қилиниши борасида белгиланган вазифалар ҳам соҳада хизмат кўрсатиш сифатини янада ошишига ҳисса қўшади.

Шунингдек чекка ҳудудларга бориб ишлаган тиббиёт ходимларига иш ҳаққига устамалар белгиланиши, ёш ишлаш истагида бўлган тиббиёт олийгоҳи талабалари 5-6 курсларини ҳам ўқиб ҳам ишлашга рухсат берилгани ёш тиббиётчиларни ўз соҳасининг тажрибали мутахассиси бўлиб етишишида катта ютуқ бўлади албатта.

Элмурод Турсунов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+