Тиббиётда янгича ислоҳотлар

19.05.2022 12:05:48

Президентимизнинг “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинишини барча тиббиёт ходимлари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Фармон эълон қилингач, эрталабдан иш куни ҳамкасб дўстлар бир-бирларига қўнғироқлашиб, ушбу ажойиб хушхабарни етказишга шошилдилар. Айниқса, сўнги йилларда биз тиббиёт ходимларини меҳнатини қадрлайдиган тизимли ислоҳотлар соҳанинг барча вакилларини илҳомлантирмоқда.

Президент Фармонига кўра, 2022йилнинг 1 июндан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тоифаларига қараб 10 ёки 15 фоиз оширилиши белгиланди. Тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимларига ҳам разрядларига кўра, ойлик иш ҳақларининг коэффцентларининг  оширилишлари кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, илмий  салоҳиятга эга бўлган тиббиёт ходимларининг ойлик иш хақларига ҳам алоҳида ҳақ тўлаш, даврий тиббий кўрикларнинг бепул ўтказилиши, Республикамизнинг олис ҳудудларида (алоҳида фармонда кўрсатилган ҳудудлар) ишлаш истагини билдирган шифокорларга  200 фоиз  устама ҳақ тўлаш  тизимлари каби ислоҳотлар барча тиббиёт ходимларига янгича куч ва мотивация бахш этди.

Фармоннинг яна бир муҳим жиҳати соҳани чуқур изчиллик ўрганган ҳолда қабул қилинганки, ҳатто янги ишга келаётган салоҳиятли шифокорлар эътибордан четда қолдирилмаган. Уларга яъни янги иш бошлаган салоҳиятли шифокорларга 1 миллиондан пул маблағларини бериш, уларга ҳам қўшимча устамалар белгиланиши бўлди.

Ушбу муҳим ҳужжат қабул қилинган куннинг эртасига муҳтарам юртбошимизнинг тиббиёт ходимлари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар—инсон кадри учун” шиори  остида ўтказилган очиқ  мулоқотдан тиббиётда янгича ёндашувлар, бир қанча янгича ислоҳотлар амалга оширилиши   таъкидланди. Бу эса аҳоли соғлигини сақлаш бугунги кунда давлат сиёсати даражасида бўлиб қолганлиги яна бир муҳим тасдиғидир.

Очиқ мулоқотда  оилавий поликлиникаларда кундузги стационар ва фитобарларнинг ташкил этилиши, гемодиализ билан касалланганларга бепул дори дармонларнинг берилиши, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда болалар бўлимларининг ташкил этилиши, тиббиёт ходимларини гепатит в касаллигига қарши бепул эмлаш ўтказилишлари фикримизнинг ёрқин далилидир.

Юртбошимизнинг юқоридаги фармонлари ҳамда соҳа вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотдан кейин бўлаётган ўзгаришлардан руҳланиб, оилавий шифокор сифатида жамоамни поликлиникамни аҳолимиз саломатлиги йўлида Президентимизни ва халқимизни ишончини оқлашга бор куч ва салоҳиятимизни аямасдан, чин дилдан янада катта масъулият ва фидойилик билан ишлашга чақириб қоламан.

Нилуфар Иргашева,

халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати,

Навоий шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиника шифокори   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+