Тил байрами – миллат байрами

20.10.2022 10:10:34

Ҳар бир халқнинг тили унинг бор оламини, маънавияти, маданият унсурлари, турмуш тарзи ва ўйларини акс эттиради. Айтиш мумкинки, давлатнинг тимсоли, миллатнинг руҳи сифатида намоён бўлади.

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Бу кун мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётида унутилмас, тарихий воқеага айланган ва ҳар йили катта тантана билан нишонланади. Маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Фарғона вилоят чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатида ҳам «Адолат» СДП Фарғона шаҳар Кенгаши ташаббуси билан вилоят Кенгаши ҳамкорлигида «Тил байрами миллат байрамидир» мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш, софлигини сақлашга алоҳида аҳамият қаратди. Ёшларимизнинг тилга муносабати, унинг ривожи ва нуфузини оширишдаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида «Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун» шиори остида челленж ташкил этилди.

Қувонарлиси, мазкур мактаб-интернати директори Элеонора Дадажанова партия фаоли. Таълим фидойиси Президентимиз Фармони билан Ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. Партия вакиллари Элеонора Дадажановани юксак мукофот билан муборакбод этиб, эсдалик совғаларини топширди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+