Тил – миллат кўзгуси

21.10.2022 09:10:10

Бугун Ал-Бухорий университети ҳамда «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорликда 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан «Она тили – миллат ғурури» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини Халқаро алоқалар бўйича проректор Бахтиёр Арабов очиб берди. Шундан сўнг ўзбек тилини ривожланиш тарихи ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг тадбирнинг яна бир меҳмони Қодиров Даврон Қабулов томонидан Алишер Навоий ғазаллари асосида басталанган гўзал қўшиқлар куйланиб, тадбирга байрамона кайфият улашилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, шоир, таржимон, филология фанлари доктори Улуғбек Ҳамдам «Тил – ўзлигимиз» мавзусида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек, ўзбек тили ривожи билан боғлиқ муаммолар, ёшлар орасида тил ўрганишга бўлган муносабат ҳақида сўз юритди.

Талабалар томонидан «Мувозанат», «Сабо ва Самандар», «Ёлғизлик» асарлари юзасидан берилган қизиқарли саволларга Улуғбек Ҳамдам томонидан жавоблар бериб ўтилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан илиқ фикрлар билдириб ўтилди ҳамда бу каби юқори савиядаги ижодий кечалар яна кўп бор ташкил этилишини тавсия этишди.

Абдуқаҳҳор ИМИНАХУНОВ,

Халқ депутатлари Янги ҳаёт туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+