Тил – миллат онаси, унинг ор-номуси

22.10.2022 09:10:30

Қўштепа туманининг 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутатлари иштирокида 21 oктябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан «Тил бу миллат онаси ва унинг ор-номуси» мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда болажонлар ўз чиқишлари билан иштирок этишди. Она-тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар эртамиз эгаларининг ижросида янада гўзаллашди. Тадбир давомида сўз олганлар ота-тилимизнинг бебаҳо ва қадри баландлиги, уни жондан севишимиз ва асрашимиз кераклиги ҳақида болажонларга содда тильда тушунча бердилар.

Боғча тарбиячилари билан болаларнинг нутқи равон ва чиройли бўлиши учун сухандонлик тўгарагини ташкил этиш масаласида келишиб олинди ҳамда уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Бағдод туманининг 44-умумтаълим мактабида ҳам сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Партиянинг туман Кенгаши раиси Э.Абдувалиева томонидан «Муқаддасим, мунавварим она тилим» мавзусида ўзбек тилига оид интерактив ўйин ташкил этилди. Зукко ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+