Тинч диёрда Янги Ўзбекистонни бунёд этамиз!

10.06.2022 16:06:57

Ўзбекистон «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда Навоий вилоят маданият бошқармаси ҳамкорликда Навоий шаҳри марказидаги «Ёшлар боғи»да «Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда партия фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг фахрий аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари ва бошқа фаоллар иштирок этди.

Тадбирни дастлаб партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни тинчликни қадрига етишга чақириш баробарида айни даврдаги халқаро майдонда содир бўлаётган турли салбий воқеалар ушбу улуғ неъматнинг қадрини янада орттираётганлиги борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Қолаверса, мазкур тадбир партиянинг юрт тинчлиги, мамлакатимиз тараққиёти, фуқароларимиз фаровонлигига дахлдор қатор ташаббуслари, ғоя ва мақсадларининг амалий ифодаси эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий оркестр жўрлигида кўргазмали чиқишларнинг намойиш этилиши томошабинларда ватанпарварлик туйғуларини жўш урушига хизмат қилган бўлса, вилоятдаги таниқли санъаткорлар томонидан тинчлик ва тотувликни тараннум этувчи куй-қўшиқларнинг маромига етказиб ижро этилгани йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида ҳамкорлар ва фаол иштирокчилар партиянинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+