Тинчимизни кўролмаганларни ақл билан енгиш керак

31.03.2021 21:03:16

Маълумки, 28 март куни пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбонида ЛГБТ тарафдорларининг норозилик чиқишлари бўлиб ўтган эди. Аслида уларнинг асосий мақсади оммани шу йўл билан чалғитиш эди-ю, биз бунга йўл қўйиб берганимизни билмай қолдик. Нега шундай қилганлигимизни англадингизми, биродарлар? Вазиятни тўғри баҳолаб ақл била иш кўриш ўрнига ортиқча ҳиссиётга берилиб кетдик. Натижада ЛГБТ тарафдорлари ўз мақсадларига етиб, оммавий намойиш ўтказилишига эришди. Бунгача улар ижтимоий тармоқларда ҳар хил чақирувлар билан оммани ўзига жалб қилиб олди. Уларнинг асл ниятини тушуниб етмаган қони қайноқ халқ эса очиқчасига нафратини намойиш этиб, қонун олдида жавобгар шахсларга айланиб қолди.

Катта ёшдан тортиб энди юришни ўрганаётгангача – барчанинг қўлида мобил телефон мавжуд. Истаймизми, йўқми улар бу ҳолатни интернетда кузатишган. Натижада бу жараён ўсиб келаётган ёш авлоднинг онги заҳарланишига олиб келиши эхтимоли юқори. Шунинг учун фақат ва фақат огоҳ бўлиш керакки, мамлакатимиз тинчлигини турли ёвуз мақсадлари билан бузишга интилаётганлар, шарқона урф-одатларимиз, миллий, диний қадриятларимиз илдизига болта урмоқчи бўлганлар ниятига етолмасин.

 

Бахром ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+