Тинчлик - бебаҳо бойлик

19.05.2022 12:05:41

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Шароф Рашидов туман ХТБга қарашли 16-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Партиянинг Сиёсий Кенгаш Марказий аппарати бўлим бошлиғи Райхона Урманова, партиянинг вилоят, шаҳар ҳамда туман Кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари вилоят шаҳар, туман Кенгаши депутатлари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла фаоллари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этган мазкур тадбир мактаб ўқувчилари иштирокида спортнинг турли хил йўналишлари бўйича ўтказилган мусобақалар ҳамда “Тинчлик ва хотиржамлик – олий неъмат” мавзусига бағишланган расмлар кўргазмасидан бошланди.

Кўргазмада бугунги ёшларнинг дунёқараши, ватанга бўлган меҳри ва келажакка умид кўзи билан қараб вояга етаётганликлари ўз ифодасини топди.

Кўргазма давра суҳбатига уланиб, унда сўзга чиққанлар тинчлигимизни асраш, халқ фаровонлиги ва юрт ободлигини таъминлаш, мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни спортга кенг жалб этиш, улардаги инновацион ғояларини рағбатлантириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолатларини камайтириш масалалари тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Ҳақиқатдан ҳам, тинчлик, фаровонлик ва тараққиётга эришиш маънавий тарбия билан чамбарчас боғлиқдир. Зеро ота-она ва фарзандлар, шахс ва жамият, фуқаролар ва давлатни бирлаштириб турадиган ришта айнан маънавий куч-қудрат, қадриятлар ва урф-одатлар билан мустаҳкамланади. 

Учрашув давомида қатнашчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этиб, бу каби тадбирлар навқирон авлодда тинч-фаровон кунларни қадрлаш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини кучайтиришга хизмат қилишини эътироф этдилар.

Давра суҳбати давомида санъаткорлар томонидан айтилган тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳамда “Ниҳол рақс дастаси” тўгараги аъзолари томонидан ижро этилган рақслар барчага бирдек хуш кайфият бағишлади.

Тадбир якунида фаоллар партиянинг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+