Тинчлик ва хотиржамлик – олий неъмат

11.05.2022 19:05:21

Инсоният яшаш давомида эзгу мақсадларга етиш учун доимо изланади ва ҳаракатда бўлади. Эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч тинчлик ва осойишталик муҳитидир.

Одатда тинчлик сўзи кишини безовта қилмасликни, ҳолатларнинг тинч ва осойишта, уруш-жанжалсизлигини, ҳаёт ва турмуш тизимини бир меъёрида бўлишлигини ифода этади. Оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, оила бардавом ва мустаҳкам. Эл-юртда тинчлик ва осойишталик давом этса, мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг турмуши обод бўлади. Буларни акс эттирувчи муқаддас қадриятларимиз, миллий урф-одат ва расм-русумларимиз, динимиз бевосита хотиржамлик силсиласига узвий боғлиқдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП дан, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати Дилфуза Умерова ташаббуси билан Янгиер педагогика коллежида “Яхшилик ва тинчлик” мавзусини ўз ичига олган расмлар ҳамда қўл меҳнати билан яратилган миллий ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппарати ҳодимлари, Сирдарё вилояти ва Янгиер шаҳар Кенгаши раҳбарлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.А.Джанибековалар иштирок этишди. Кўргазма ғолиблари ва энг сара ҳунармандлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.А.Джонибекова ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппарати бўлими бошлиғи  М.М.Қўлдошев ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ж.М.Комиловларни қўлларидан эсталик совғаларини олишди.

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+