Тўй – халқимизнинг ўлмас қадрияти

05.02.2024 16:02:42

   Тўй-хашам ва маърака-маросимларда дабдабабозликка чек қўйиш, аҳоли ўртасида исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида Зангиота туманидаги ҳар бир маҳаллаларда “Тўй-хашам ва маърака-маросимларни ихчамлаштириш, тартибга солиш ва исрофга йўл қўймаслик” мавзусида суҳбатлар ташкил этилмоқда.
   Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати Нигора Халхажаева тумандаги “Қуёшли” маҳалласида қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида тўй-ҳашамлар оилавий тантаналар, маъракаларни тартибга солишга биноан тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб бордилар. Шунингдек, маҳалладаги хонадонларда ҳам бўлишиб тўй-ҳашам ва оилавий маросимларни тартибли ва кам чиқим тарзда, ортиқча дабдабасиз ўтказиш бўйича бир қатор масалаларни муҳокама қилдилар.


   Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида тўй олди ва ундан кейинги тадбирлар қисқартирилади. Бу каби тадбирларни дабдабасиз ва камхарж ўтказиш эвазига маҳаллада кам таъминланган, якка ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш ишлари кучайтирилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+