Тўйга тўёна бўлди

25.08.2022 10:08:51

Партиядошимиз Бекберган Балтаевнинг Наманган вилоятидан хабар беришича, хоразмлик ёш адолатчи полвонлар вилоятнинг Мингбулоқ туманида 21-24 август кунлари бўлиб ўтган спортнинг белбоғли кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақасида ғолибликни қўлга киритиб, жорий йилнинг 8 -11 сентябрь кунлари Наманган вилоятида белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишди.

Улардан 82 кг вазнда Оғабек Аматбаев, 58 кг вазнда Уллижон Давлетовалар 1- ўринни эгаллаб олтин медални қўлга киритди, 58 кг вазнда Шоира Қаландарова 2-ўринни эгаллаб кумуш медаль, 76 кг вазнда Бегойим Раҳимбаева ҳамда 68 кг вазнда Нусрат Юлдашев бронза медали соҳиби бўлдилар.

хоразм1_5

Кураш пайтида шогирдларимнинг жуда кучли маҳоратларини кўриб, келажакда бундан-да  катта марраларни забт этишни кўнглимга тугдим, -дейди Хоразм вилоят Белбоғли кураш федерацияси бош тренери, Халқаро тоифадаги ҳакам, олий тоифали тренер Бекберган Болтаев. – Бу ютуғимиз Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнасига туҳфа бўлганидан қалбим қувончга тўлди. Бор куч ва ғайратимни, истеъдодимни спортсевар ёшларни орзуларини ушалиши учун сафарбар этишга белни маҳкам боғладим.

Шунингдек, суҳбат жараёнида Бекберган Болтаев мамнуният билан Наманган вилояти Мингбулоқ туман ҳокимлигига ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшанбек Дастировга, вилоятимиз спортчиларини Ўзбекистон чемпионати мусобақасида иштирокини самарали таъминлашдаги ҳамда ушбу спорт турини воҳамизда ривожлантиришда ёрдам бериб келаётган Хоразм вилояти спорт бошқармасига, вилоят ёшлар агентлиги, «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгашига, Янгибозор туман ҳокимлиги, Янгибозор туман 1- сон спорт мактаби раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Бир сўз билан айтганда, партиядошимиз Бекберган Балтаев етакчилигидаги хоразмлик ёш адолатчи полвонлар бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Ўзбекистонимизни байроғини баланд кўтариб, юртимиз ёшлари нималарга қодир эканини яна бир бора намоён этадилар.

 

                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                    “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+