Тойлоқда замонавий меҳмонхона қурилмоқда

20.06.2021 09:06:06

Азал-азалдан халқимизда ҳаётида тадбиркорлик, ишбилармонлик муҳим ўрин тутиб, унинг ўзига хос анъаналари асраб-авайланган, бундай фазилатга эга кишилар қадрланган. Ҳатто, Буюк Амир Темурнинг “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, деган фикри ҳам юқоридаги сўзимизнинг тасдиғи.

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилди. Бунинг натижаси улароқ юртдошларимиз ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Ўз бизнесини йўлга қўйиб, оиласи, маҳалла, халқ фаровонлиги, муносиб ҳисса қўшаётган, иқтисодиётимиз тараққиётига хизмат қилаётган тадбиркорларимиз сафи тобора кенгаймоқда.

Ана шундай фаол тадбиркор, шу билан бирга халқ депутатлари Тайлоқ туман кенгашининг депутати Жамшид Рашидов ўз маблағи ҳисобидан 25 ўринли замонавий меҳмонхона барпо этмоқда. “Боғичинор” маҳалласининг Амир Темур кўчасида қад ростлаган мазкур бинонинг очилиш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. Айни дамда бинода пардозлаш ва хоналарни жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу меҳмонхона ишга туширилса, 10 га яқин ишсизларнинг бандлиги таъминланиши режалаштирилган.  

Бугун Тайлоқ туман ҳокими Б.Бабоназаров ҳамда 2-сектор раҳбари А.Сайпиддиновлар мазкур меҳмонхонанинг очилиш маросимига тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ж.Рашидовнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Албатта, Республикамизда тадбиркорларга кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётган ишлар  қувонарли. Бу эса, нафақат Тайлоқ туманини, балки Ўзбекистонинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

 

Нилуфар АКРАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+