Тошкент халқаро конференцияси - минг йиллик келажак пойдевори

01.08.2022 10:08:40

Узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган Афғонистондаги нотинчлик ва беқарорлик жаҳон ҳамжамияти эътибор марказида бўлиб келмоқда. Бирлашган миллатлар ташкилоти ва бошқа ташкилот ҳамда давлатлар шафелигида қанчадан қанча сиёсий мулоқотлар учрашувлар ўтказилиб, амалда кутилган натижага эришилмади. Тан олиб айтиш керакки, бу юртда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга Ўзбекистон ҳукуматичалик ҳеч бир давлат ёки халқаро ташкилот доирасида амалий ҳаракатлар етарлича қилинмаяпти десак, муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон ташаббуси билан «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» мавзусидаги Тошкент халқаро конференциясининг ташкил этилиши ҳам бу борадаги фикримизнинг ёрқин тасдиғидир.

Буни нафақат халқаро майдонда балки, оддий ўзбек ва афғон диёрида яшаётган барча халқлар жуда яхши билади. Ҳатто сўнги вақтларда халқимиз орасида нима сабабдан Афғонистонга бунчалик кўп миқдорда ижтимоий гуманитар ёрдам жўнатилмоқда. Ушбу ёрдамларни Толибон ҳукумати биладими? – деган саволлар янграмоқда. Яқинда мамлакатимизнинг Афғонистон билан энг яқин чегарадош бўлган Термиз шаҳри томон афғон заминидан туриб ҳаво ҳужумлари амалга оширилганлиги ҳам халқимизда шундай фикрларнинг янада ортишига сабаб бўлмоқда.

Агарда яқин тарихга назар солсак, бундай очиқ хуружлар кузатилмаган. Табиийки охирги вақтда бу каби хуружларнинг ортиши Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликка барҳам бериш ётганлигини ҳар икки томон ҳам яхши англайди.

Афғонистон расмийлари томонидан хуружларни амалга оширганлар тезда аниқланиб, ушбу ҳужумлардан кўзланган ягона мақсад икки мамлакат ўртасида изчил ҳамкорликка барҳам беришдан иборат эканлиги тўғрисида баёнот берди. Шунингдек, қўшни давлат расмийлари Афғонистон томонидан ҳеч қачон Ўзбекистонда таҳдид бўлмаслигига кафолат беришди.

Бироқ, бу билан муаммо ҳал бўлиб, афғон халқи ёруғ кунларга чиқиб қолмаслиги яхши маълум. Шу боисдан ҳам президентимиз Ш.Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида давлат бошқарувида афғон жамиятининг барча қатламларидан вакиллар кенг иштирок этадиган таркибни шакллантириш, инсон, айниқса, хотин-қизлар, барча миллий ва диний гуруҳларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг фундаментал асоси бўлиб қолаётганлигини урғулади.

Шунингдек, Ўзбек ва афғон халқлари минг йиллар давомида ёнма-ён яшаб келади. Бизни умумий маданий, маънавий ва тарихий қадриятлар, ягона дин ва буюк аждодларимизнинг мероси бирлаштириб туради.

Афғон халқи учун бугунги энг оғир паллаларда ўзбек халқи томонидан кўрсатилган ҳар томонлама амалий ёрдамлар минг йиллар давомида Афғонистон халқи томонидан унутилмаслигига ҳамда келгусидаги изчил ҳамкорлигимизга замин бўлишига ишонамиз.

Раъно Ризаева,

халқ депутатлари Навоий

вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+