Тошкент конференцияси - глобал муаммоларига конструктив ечим

17.07.2021 19:07:25

Куни кеча пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташаббуси билан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси халқаро майдондаги энг катта сиёсий воқелик бўлди.

Конференция ишида асосий эътибор жорий йилда қўшни Афғонистондан АҚШ бошчилигидаги халқаро тинчликпарвар кучларнинг олиб чиқиб кетилиши ортидан ушбу мамлакатда ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллаш мақсадида яна ўзаро ички урушлар авж олиши ва унинг оқибатида юзага келадиган таҳдидларга қаратилди.

Ҳозирда бутун дунё ҳамжамияти эътибори марказидаги ушбу масала жаҳондаги энг йирик халқаро ташкилотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан тортиб, барча йирик давлатлар  катта хайрихоҳлик билан кутиб олишди.

 Бу эса Афғонистонга энг яқин қўшни мамлакатлар айниқса, Марказий Осиё ҳамда Жанубий Осиё давлатлари барқарорлигига хавотирли таҳдидларни ўзаро конструктив мулоқот йўли билан ҳал этиш эшикларини очиб берди. 

Шу билан бирга узоқ йиллик ўзаро музокаралар натижасида эришилган  битимлар, катта сармоявий инвестециявий ҳамкорликда амалга оширилаётган стратегик лойиҳаларни ривожлантиришда янги имконият демакдир.

Конференцияда асосий эътибор марказида Марказий ва Жанубий Осиё  минтақаларини бирлаштирувчи марказий нуқта ва кўприк сифатида Афғонистондаги барқарорлик масаласи бўлди. Қувонарлиси, анжуманда барча иштирокчилари томонидан Ўзбекистон илгари сурган барча таклифларни бирдек, қўллаб-қувватланиши конференциянинг нечоғли муҳимлиги ва ўз вақтида ташкил этилганлигининг исботидир.

Марказий Осиё давлатлари Афғонистондаги можарони сиёсий йўл билан этишда муҳим стратегик давлатлар ҳисобланиши барча иштирокчилари томонидан эътироф этилиши биз учун муҳимдир.

Бу борадаги Президентимизнинг геосиёсий ва геоиқтисодий масалаларда илгари сурилган ташаббуслари Ўзбекистон ва минтақа давлатлари учун стратегик аҳамиятга эга.

Айниқса, келгусида Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўл тармоғи  ишга туширилиши минг йиллар мобайнида шаклланган Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари миллий маданий ва савдо алоқаларини қайта жонланишига ҳамда ушбу минтақа давлатларининг иқтисодиётининг гуллаб яшнашига хизмат қилиши шубҳасиздир.

Умуман олганда, Тошкент конференцияси яна бир бор кўрсатдики, глобал муаммоларни алоҳида ҳолда ҳал этиб бўлмаслигини кўрсатмоқда.

 

Рустам ХАЙИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари Навоий

вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+