Тошкент вилоятида ҳудудий босқич ғолиблари тақдирланди

25.11.2022 16:11:21

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Конституция ранглар жилосида» мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинди.



Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги «Тонг» Маданият уйи ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танловининг вилоят босқичи қатнашчилари тўпландилар. Мазкур тадбирда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ходимлари, Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларидан ёш рассомлар ва уларнинг ота-оналари, устозлари қатнашишди. Шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, партиямиз фаоллари ҳозир бўлдилар.

Партия ташаббуси билан Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган мазкур ижодий баҳсларда вилоятдаги ўн саккиз ёшгача бўлган истеъдодли ёшлар иштирок этдилар. Улар ўз асарларида мамлакатимиз Конституциясига, қонунларига бўлган муносабатларини, қарашларини, қолаверса, таассуротларини намойиш қилдилар.

Кўрик-танлов туфайли кўплаб навқирон мусаввирларнинг истеъдоди юзага чиқди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+