Тошкент вилоятидан 17 нафар делегат сайланди

27.08.2021 15:08:41

 

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Адлия бошқармасида “Адолат” СДП Тошкент вилояти  Кенгашининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида вилоят Кенгаши ходимлари, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари фаоллари, БПТ раислари, делегатлар  ҳамда  ОАВ вакиллари иштирок этди.

Конференция кун тартибида делегатлар томонидан иккита масала кўриб чиқилди. Хусусан, биринчи масала юзасидан вилоят Кенгаши раиси Бобур Мамиров сўзга чиқиб, вилоят Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловдаги иштироки борасида партиянинг олдида турган устувор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Келгусидаги режалар ижросини изчил ва тўлақонли бажариш, жойларда ўтказилаётган партиявий лойиҳалар доирасидаги тадбирларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг “Адолат” социал-демократик партиясининг Х Қурултойига  вилоят  Кенгашидан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида 17 нафар делегат сайлаб олинди.

Гулзира Шарипова, Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши раиси:

– Сайлов жараёнларида барчамиз фаол бўлишимиз шарт. Бу фуқаролик позицияларимиздан бири ҳисобланади. Бугун партия вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган Конференцияда партия фаолининг олдида турган вазифа, қилиниши керак бўлган ҳужжатлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида доим фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди. Берилган вазифалар масъулиятимизни ўн карра оширди.

Гўзал Жўраева, Ангрен шаҳар  Кенгаши раиси:

- Бугунги конференция партия олдида турган долзарб масалалар муҳокама этилди. Мавжуд камчиликлар бартараф этиш ва истиқболдаги  режаларни  белгилаб олдик. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатлари учун хизмат қилар экан, биз ҳам биринчи навбатда айни мақсад сари дадил ҳаракат қилмоғимиз керак. Бўлажак сайловлар юксак савияда ўтишини, жамият ривожида туб бурилишларга, халқ фаровонлигини янада юқорига олиб чиқишга хизмат қилишига барчамиз бирдек ўз ҳиссамизни қўшишимиз талаб этилади.

Конференция сўнгида муҳокама этилган барча масалалар ва билдирилган таклифлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+