Тозалик билан соғлом ҳаётга

03.08.2022 11:08:27

«Адолат» СДПнинг «Тозалик йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси асосида ҳудудларда ташкил этилаётган тадбирлар атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлаш билан бирга турли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Лойиҳа доирасида Пахтаобод туманида ташкил этилган тадбир жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлангани бежиз эмас.

Туман партия кенгаши «Аёллар қаноти» раиси М.Ўринбоева бошчилигида сафдошларимиз Гулистон МФЙга кириб бориб, аҳоли орасида тозалик ва инсон саломатлиги мавзусида тарғибот ишларини олиб бордилар. Ўз хонадонимиз ва кўчамизни обод қиламиз, деган шиор остида бошланган ҳашар меҳнат байрамига айланди. Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги шарафига ташкил этилган мазкур тадбир натижасида кўчалар маиший чиқиндилардан тозаланди, ободонлаштирилди.

«Адолат» байроғи билан бошланган тозалик тадбири қўшни маҳаллаларга кўчди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+