Тозалик – соғлом ҳаёт мезони

27.11.2023 11:11:49

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани “Жайхун” МФЙда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тахиатош туман Кенгаши тарафидан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Тозалик – соғлом ҳаёт мезони” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши депутати Ш.Реймов ва ОАВ вакиллари,маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Масъуллар иштирокида “Жайхун” МФЙда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ҳудудда жойлашган ташкилотлар масъуллари, маҳалла раислари ва фаол фуқаролар, тадбиркорлар, кўнгилли аҳоли билан суҳбат жараёнида маҳаллада жам бўлган барчага тозалик ва ободончилик юзасидан тавсиялар берилди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+