Туркий халқлар ҳамкорлиги янги босқичда

10.07.2024 18:07:01

Барчамизга маълумки 2021 йил ноябрь ойида Туркий Кенгаш ўрнига Туркий давлатлар ташкилоти тузилиб, ташкилотнинг биринчи саммити бўлиб ўтган эди. Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон эса ташкилотнинг кузатувчи мақомидаги иштирокчиси ҳисобланади.

Ташкилотнинг асосий мақсади аъзо давлатларнинг ҳар томонлама дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришига қаратилган.

Жорий йилнинг 6 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Озарбайжоннинг Шуша шаҳрига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари ташриф давомида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон –Венгрия кўп қиррали муносабатлари ҳамкорлик алоқалари ва уларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама этилди.

Давлат раҳбарлари томонидан май ойида Тошкент шаҳрида икки давлат қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтказилганлиги ҳамда муҳим келишувларга эришилганлиги алоҳида қайд этилди.

Жорий йилнинг 30 июнь кунидан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг тикланганлиги икки давлат ўртасидаги истиқболли ҳамкорликдан дарак беради. Учрашувда саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, логистика, қурилиш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Туркий давлатлар ташкилоти ва Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикрлар алмашилди. Учрашув якунлангач, Президентимиз Туркий давлатлар ташкилотининг «Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш» шиори остидаги норасмий саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва ташкилотнинг Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ҳам қатнашди. Шавкат Мирзиёев саммитдаги ўз нутқида Қўшни Қирғизистонда гидроэлектр станцияларини Қозоғистон билан биргаликда қуриш ишларини амалга ошириш ва истиқболдаги натижалари юзасидан фикр билдирди. Шунингдек Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватларининг энергетика балансидаги улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганини маълум қилди. Шериклик билан алоқалари орқали йилига 2 гигаватт қувватдаги янги шамол ва қуёш электр станциялари ишга туширилаётганлиги ҳақида ҳам таъкидланди . Ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида «Яшил энергетика сари туркий ҳаракат» концепциясини қабул қилиш таклиф этди. Шунингдек саммит давомида энергия манбаларини ривожлантириш борасида ҳам салмоқли лойиҳалар амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.Саммит давомида Туркий халқлар цивилизацияси унинг ривожланиш йўли ҳақида ҳам фикрлар алмашинди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида — Номларини жаҳон аҳли яхши биладиган улуғ аллома ва уламоларимиз иккита буюк Ренессансга асос солишган. Бу азал-азалдан халқларимиз ҳаётида инсон капитали нақадар юқори бўлганидан дарак беради, — деди . Шунингдек йиғилишда ҳозирда дунёда содир бўлаётган воқеалар юзасидан ҳам баҳс олиб борилди .

Давлатимиз раҳбари йиғилганлар эътиборини Ғазо секторида мураккаб вазият юзага келиб, қонли уруш 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганига қаратди. Томонларни зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирди. Ғазодаги ҳозирги вазиятда уларга ёрдам қўлини узатишимиз лозимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди . Шунингдек бир неча йиллардан бери нотинч бўлган Афғонистон ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди . Шавкат Мирзиёев нутқини -Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиради.

Афғонистоннинг хориждаги «музлатилган» молиявий активларини қайтариш мамлакатдаги ижтимоий вазиятни юмшатишга хизмат қилишига ишонамиз, — дея якунлади . Давлатимиз янада ривожланиш босқичда . Ҳозирда 250 дан халқаро ортиқ ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган .

Хулоса қилиб айтганда, саммит доирасида илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар барча иштирокчилардан ҳамкорликни янада юқори ўринга кўтаришга, ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳисси билан ёндашишларига туртки беради.

Сабина Абдураҳимова
«Адолат» СДП
Жиззах вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+