Уч авлод учрашуви

08.09.2021 16:09:08

Юнусобод туманида жойлашган “Япон боғи”да “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” номли маънавий-маданий тадбир ташкил этди.

Тадбирга Юнусобод туманида яшовчи нуроний отахонлар, онахонлар, устоз мураббийлар, олим ва ижодкор зиёлилар, элимиз суйган санъаткорлар, шоир - ёзувчилар, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндорлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаол етакчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбир меҳмонлари байрамона дастурхон қаршисида тайёрланган бадиий чиқишларни тамоша қилишди. Эл ардоғидаги санъаткорлар томонидан турли дилдортар куй-қўшиқлар янграб, инсонларни рақсга чорлади. Бундан ташқари, маҳалла фаоллари ҳамда устоз ижодкорлар сўзга чиқишди.

Тадбир сўнгида ташриф буюрган меҳмонларга туман ҳокимлиги томонидан совғалар тақдим этилди.

Тадбирга партиядошларимиз, “Исломобод” маҳалласининг фаоллари ва  намунали оиласи Фароғат ва Камолжон Шадиметовлар оиласи ҳам таклиф этилди.

        

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+