Уч авлод учрашуви

12.10.2022 16:10:43

Авлодлар орасидаги олтин занжир — ватан равнақи ва халқ манфаати йўлидаги бирлик, эзгу мақсадлар сари ҳамкорлик ва жилсликдаги ҳаракат, муборак дийдордир. Катта авлод айтиш мумкинки, тажриба, сабоқ, ибрат, ўрнак ва намуна мактабидир. Ўрта ва кичик авлод билан учрашувларда, одатда самимият ва маслаҳатлар устуворлик қилади. Шу аснода хулосалар қилинади, бой тажрибалар орттирилади. Халқимиз кексаларни ҳамиша эъзозлаб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатади. Орамизда кекса нуронийлар борлигининг ўзи улуғ неъмат бўлиб, уларнинг панду насиҳати ёшларимиз учун бебаҳо хазинадир.

Ушбу жиҳатлар инобатга олинган ҳолда Юқори Чирчиқ туманининг «Саксонота» қишлоғида жойлашган 1-мактабда «Уч авлод учрашуви» ташкил этилди.

Уч авлод учрашувида «Адолат» СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши раиси Искандар Алашбаев, туман Нуронийлар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, фахрийлар, нуроний отахон-онахонлар, ёшлар иштирок этди.

Тадбирни модератор сифатида «Адолат» СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши раиси Искандар Алашбаев олиб борди. Иштирокчилар ўзаро ўзларининг ҳаётий тажрибаси ва касбий фаолиятида орттирган тажрибалари борасидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Кексаларнинг тажрибаси ёшлар учун ҳаёт мактаби. Айниқса, уларнинг қимматли панд-насиҳатлари, ҳаёт сабоқлари ёшларнинг шижоати билан бирлашса, жамиятни ривожлантирувчи кучга айланади. Қолаверса, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун -моҳиятини ёш авлодга етказишда кекса авлод вакилларининг алоҳида ўрни бор. Дарҳақиқат, мамлакатимизда барча соҳаларда ислоҳотлар жадал суратларда давом этяпти. Бу янгиланиш ва ўзгаришлар аввало фуқароларнинг манфаатлари, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун хизмат қиляпти. Меҳмонлар ҳам давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб, эришилаётган бу ютуқлар кўплаб фидоий инсонларнинг машаққатли меҳнати самараси эканлигини таъкидлашди. Учрашувда маҳаллада кексаларни ўрнини янада ошириш, ёшларга ҳар жиҳатдан намуна бўлиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича фикрлар ҳам билдирилди.

Тадбир якунида ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан бадиий китоблар совға қилинди.

 «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+