Уч авлод учрашуви

31.05.2024 20:05:27

Уч авлод учрашувлари-ёшлар учун катта тажриба ва ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади. Тарих, бугун ва келажакни бирлаштира олган учрашувлар кексаю ёшнинг хотира зарварақларида унутилмас кун бўлиши шубҳасиз. Сабаби, жонли тарих билан сўзлашиш, уларни яқиндан таниш биргаликда ҳамфикр бўлиш ёшлар учун катта тажриба ва ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади.

«Янги Ўзбекистонни бунёд этиш учун эса ёшларимиз учун нафақат ўткир зеҳн ва ақл, замонавий билимлар, балки кекса авлод вакилларининг катта ҳаёт мактабидан олган сабоқлари, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, Ватанга бўлган муҳаббат у садоқат, шу билан бирга юртимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳам талаб этилади. Уч авлод учрашувлари ана шундай кучли руҳий қувват бераётган мактаб вазифасини ўтаб бераётганига яна бир бор амин бўлдик.

Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда бугун Тошлоқ туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида ҳам уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда таълим соҳасида намунали ва фидокорона хизмат кўрсатган фахрийлар таклиф этилдилар.

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят, нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.

Тадбирда «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Зокиржон Раҳмонов сўз олиб, мамлакатимизда нуронийларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳамда ўтказилаётган Уч авлод учрашувлари ёшларимиз тарбиясида муҳим роль ўйнашини таъкидлаб ўтди. «Уч авлод учрашуви» тадбири барчага кўтаринки кайфият улашди.

Алимардон Акрамов
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+