Учинчи Ренессанс пойдевори

19.04.2022 15:04:05

“Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида маданий меросимизни асраб-авайлаш, туризмни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек эзгу мақсадни изчил амалга оширишга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам бу масалага ҳар жиҳатдан жиддий ёндашилган. Дарвоқе, Тараққиёт стратегияси  ҳозирги давр талаби ва тақозоси, жамиятни  ҳаракатлантирувчи куч ва ривожланиш омилларини белгилайдиган фаолият дастуридир. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафардан ошириш ҳамда республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 9 миллион нафарга етказиш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида соҳада кадрлар тайёрлаш муаммосини тезкорлик билан ҳал этиш чораларини белгилашни тақозо этади. Маълумки, Президентимизнинг 2021 йил 30 октябрда “Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида халқаро стандартларга мос узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёнини йўлга қўйиш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсад қилинган.  Мазкур стратегия бундан кейинги йилларда ҳам халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлашнинг яққол ифодасидир.

Бугунги кунда  юртимизда санъат ва маданият, хусусан, бадиий таълим ривожига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик самараси ўлароқ, ушбу соҳанинг таркибий қисми бўлмиш музейшунослик соҳаси ва музейларда ҳам муҳим ўзгаришлар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этиш керак. Айни пайтда  музейларда сақланаётган бой маданий меросни ўрганиш ва тадқиқ қилиш долзарб аҳамиятга эга. Қолаверса,  бу юртимиз санъати ва маданияти ривожига кўплаб ижобий янгиликларни  ҳавола этади.

Юртимизнинг санъати ва маданияти жуда ҳам қадим тарихга эга. Шуни алоҳида мамнуният билан эътироф этиш жоизки, шу кеча-кундузда   дунёнинг деярли барча машҳур музейларида юртимиз тарихига доир нодир буюмлар сақланаётир. 

Музейлар ўтмиш билан бугунни боғловчи маънавият кўприги саналади.  Тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган мазкур масканлар ташриф буюрган ҳар қандай ёшдаги инсон, у ўқувчи бўладими ёки қайсидир соҳа вакили, уни ўзлигини англашга, ўтмишдан ибрат олиб яшашга ундайди. Яъни, халқимиз маънавий-маърифий камолотида, бой меросимизни асраб-авайлаш, илмий асосда ўрганиш, тарғиб қилиш, миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат туйғуларини шакллантиришда музейларнинг ўрни беқиёс.

Ҳозир вилоятимиз шаҳар ва туманларда 10 дан ортиқ музейлар фаолият олиб бормоқда. Ҳар куни уларга 2 мингдан зиёд фуқаролар ташриф буюриб ўлкамиз тарихи ва бугуни ҳақида керакли тасаввурга эга бўлиб, маънавий озуқа олмоқдалар. Бундан ташқари, музейларимизда сақланаётган бой илмий маданий меросимиз намуналарини тадқиқотчилар кенг кўламда ўрганишмоқда. Булар эса Ўзбекистонда кечаётган кенг қамровли ислоҳотларда ўзининг самарали натижасини бераётир.

                                                                   Дилрабо Чориева,

                                                                   партия фаоли.

                                                                   Уюштирди: Комил Сахатов.

 

 

 

   

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+