Учқўрғон ва Нориндаги учрашувлар

19.10.2021 10:10:17

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловлар тобора яқинлашмоқда. Сиёсий партияларнинг вакиллари тарғибот-ташвиқот ишларини авж олдирмоқдалар. “Адолат” СДПдан номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг ишончли вакили Исроилжон Жўраев ҳам сайловчилар билан учрашувларни давом эттирмоқда.

  Кеча куннинг биринчи ярмида учқўрғонлик сайловчилар билан мулоқот ташкил этилди. 40-умумтаълим мактабида тўпланган маҳалла фаоллари, педагоглар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, маҳаллий кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳузурида Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили Исроилжон Жўраев сўзга чиқди. Дастлаб сайловчилар номзоднинг таржимаи ҳоли билан танишдилар. Сўнгра сайловолди дастури ҳақида ҳам атрофлича суҳбат бўлди.

  “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев, Учқўрғон туман партия кенгашининг раиси Нигора Болтабоева ҳам даступ юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир савол-жавоблар билан якунланди.

Сайловчилар билан худди шундай учрашув куннинг иккинчи ярмида Норин тумани маркази – Ҳаққулободда ҳам бўлиб ўтди.

                                                                                     Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+