Учрашув мароқли ўтди

07.04.2021 19:04:48

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят, шаҳар ва туманлардан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланган ёш адолатчиларимиз халқимиз айниқса, ёшлар орасида бўлиб, ташкил этилган дилдан очиқ мулоқотлар, учрашувларда уларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқланиб бартараф этишга кўмаклашмоқда.

Хусусан, М.Абдиязованинг Шовот туманидаги 49093-сонли ҳарбий қисм жамоаси ҳамда   ўз йигитлик бурчини адо этаётган ёшлар билан суҳбати ҳар қачонгидан ҳам самарали бўлиб ўтди.

Учрашувда  ёш адолатчимиз, “Ёшлар парламенти”нинг мақсад ва вазифалари, фаолиятдаги янгиликлар билан ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имкониятлар унумли фойдаланиш, ҳамда юртимиз фаровонлиги йўлида  олдимизда турган  вазифалар тўғрисида сўз юритди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашув қизғин баҳс ва мунозаралар, савол-жавобларга бой бўлди.

М.Абдиязова  ёшлар қизиққан саволларга атрофлича жавоб берди.

Харбий қисм жамоаси билан мунтазам суҳбатлар ташкил этишга келишиб олинди.

Туманда бу каби учрашувлар давом этмоқда.

 

                                                                                                       Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+