Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтди

13.10.2022 09:10:17

Жорий йилги давлат дастурининг мазмун-моҳияти, асосий йўналишлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар ва унинг ижроси юзасидан партия фаоллари томонидан аҳоли орасида тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири «Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси билан «Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникумида партиянинг «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Камалов, техникум ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Камалов сўзга чиқиб ёшларга оид давлат дастуридаги белгиланган энг муҳим вазифалар, ёшларни ҳар томонлама камол топиши учун яратилган зарур шарт-шароитлар ва бир қатор муҳим чора-тадбирлар ҳақида таъкидлаб ўтди.

Жумладан, депутат ўз нутқида давлат дастурида ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли кредитлар ажратилганлигини ҳамда сезиларли даражада ёшларнинг олий таълим олиш имкониятларининг оширилганлигини назарда тутиб, мавзу доирасида кенг тушунчалар берди.

Учрашув якуни очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, ўқувчи ёшлар ҳам сўзга чиқиб, давлат дастури бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар олишди.

Расул ҚУДИЯРОВ,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+