Учрашувда Давлат раҳбарининг Мурожаатномаси юзасидан атрофлича маълумот берилди

07.01.2023 20:01:58

Жорий йилнинг 6 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева Тошкент шаҳар Яшнобод тумани фаоллари билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси, унинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Жараёнда иштирокчиларга Мурожаатномада келтирилган муҳим режалар ва ташаббуслар, 2023 йил учун белгиланган вазифалар бўйича батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, тумандаги «Уйсозлар», «Ўрта масжид», «Иқбол» маҳалла фуқаролари йиғини раислари ҳамда ҳудуддаги фаоллар Давлат раҳбарининг Мурожаатномасидан келиб чиқиб, ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича депутатимиздан батафсил жавоблар олдилар.

Суҳбат жараёнида маҳалла фаоллари ўзлари яшаб турган ҳудуд бўйича мавжуд муаммолар юзасидан ҳам депутатга мурожаат этдилар. Жумладан, «Ўрта масжид» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига тегишли йўлларнинг таъмирланишини ўз ниҳоясига етказиш бўйича мутасаддилар билан келишиб олинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+