Учрашувлар давом этмоқда

15.08.2022 12:08:22

Жорий йилнинг 12 август куни Нукус шаҳрида жойлашган 57-сонли сайлов участкасида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Нукус шаҳридаги 9-сонли “Әжинияз» сайлов округидан номзод Зоркина Галина Александровнанинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳудуд аҳолиси, маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ҳамда ёши улуғ инсонлар иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб номзоднинг ишончли вакили Максет Бабаниязов сўзга чиқиб, сайловчиларни партиядан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда дастури билан таништирди. Ишончли вакил ўз сўзида кексалар, хотин-қизлар ва ёшлар ҳаётига доир муҳим масалаларга батафсил тўхталиб, номзоднинг бугунги дастури ҳар бир фуқаро манфаати учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг номзод Зоркина Галина Александровна сайловчиларимиз эҳтиёжлари ҳамда орзу-умидларига асосланган ва мазкур ҳудуд муаммоларини бартараф этиш асосида тайёрланган сайловолди дастури билан атрофлича таништирди.

Учрашув якунида номзодларнинг дастури билан танишган фуқаролар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+