Учрашувлар қизғин давом этмоқда

17.08.2022 13:08:07

Хабарингиз бор «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Нукус шаҳридаги 9-сонли “Әжинияз» сайлов округидан номзод Зоркина Галина Александровна ўз сайловчилар билан учрашувилар ўтказмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 16 август куни Нукус шаҳрида жойлашган Нукус давлат педагогика институти ёнидаги академик лицейда бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳудуд аҳолиси, маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ҳамда ёши улуғ инсонлар иштирок этишди.

бахадир

Тадбирда дастлаб номзоднинг ишончли вакили Максет Бабаниязов сўзга чиқиб, сайловчиларни партиядан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда дастури билан таништирди. Ишончли вакил ўз сўзида номзоднинг бугунги дастури ҳар бир фуқаро манфаати учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг номзод Зоркина Галина Александровна сайловчиларимиз эҳтиёжлари ҳамда орзу-умидларига асосланган ва мазкур ҳудуд муаммоларини бартараф этиш асосида тайёрланган сайловолди дастури билан атрофлича таништирди.

Учрашув якунида номзоднинг дастури билан танишган фуқаролар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволларига жавоблар олишди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+