Учтепа СEОМда янги БПТ тузилади

26.09.2022 10:09:44

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари ва ходимлари иштирокида Учтепа туман СEОМда тадбир ўтказилди.

Унда «Адолат»СДПнинг мақсад ва ғоялари, дастуридан ўрин олган энг устувор йўналишлар ҳақида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Соғлиқни сақлаш борасида партия шу кунгача амалга оширган ишлари ҳамда саломатлик посбонларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар қай тарзда олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида йиғилганлар партия фаолларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, партияга аъзо бўлиш ва янги БПТ тузишга келишиб олинди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+