Учтепада байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди

06.06.2022 11:06:46

“Адолат” СДП Учтепа туман Кенгаши томонидан 397 давлат Мактабгача таълим ташкилотида 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати “Болаларга беринг дунёни” деб номланган байрам ташкиллаштирилди.

Байрам тадбирида партия фаоллари депутатлар, Аёллар ва Ёшлар қаноти, шунингдек, 397 МТТ тарбиячи ва тарбияланувчилари, ота-оналар иштирок этишди.

тош4_2

Тадбир давомида болажонлар томонидан ижро этилган куй, ашула ва рақслар барчада бирдек ижобий таассурот уйғотди.

Шахноза Эрмуҳаммедова, 397 МТТ раҳбари, “Аёллар қаноти” Учтепа туман Кенгаши фаоли:

-  Болажонлар қалбимизнинг гавҳари, кўз нуримиз. Уларнинг таълим тарбияси билан бугун қанчалик яхши шуғуллансак келажакда, албатта бу ўз мевасини бермасдан қолмайди. Бугунги тадбирни ташкиллаштиришдан мақсад ҳам болажонлар қалбига қувонч улашиш, уларга болаликнинг бахтли лаҳзаларини тортиқ этишдан иборатдир.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+