Учтепада тарғибот тадбири бўлиб ўтди

14.09.2021 10:09:12

 

“Адолат” СДП Учтепа  туман Кенгаши томонидан тумандаги 25 оилавий поликлиникада жорий йилги Президентлик сайловлари олдидан “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш – давр талаби” мавзусида оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари, туман Кенгашлари фаоллари, депутатлар, шифокорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб тадбирда “Адолат” социал-демократик партиясининг эзгу мақсадга йўғрилган ғоялари, олдинга қўйилган аниқ режалари халққа таништирилди. Ўз навбатида партиядан Президентликка кўрсатилган номзод ҳам ушбу ғоялар асосида ўз дастурини шакллантиргани ҳамда шу йўналишда иш олиб боражаги таъкидланди.

Сўзга чиққанлар ичида партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиқиб, Президентликка кўрсатилган номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг ўз дастурини эълон қилганлиги, унда халқни қийнаб келаётган бир қанча муаммоларнинг ечими акс этганлиги қайд этилди. Хусусан, олий таълим тизимига янги амалиётни киритиб, юқори рейтинга эга бўлиб контрактда ўқийдиган талабаларни грант асосида, рейтинги паст бўла туриб грантда ўқийдиган талабаларни контракт асосида ўқиш учун рўйхатларни қайта кўриб чиқиш тартиби жорий этилажаги, бу билан таълим соҳасидаги адолатни тиклаш, шунингдек, аҳоли саломатлиги – улкан бойлик эканлигини эътироф этган ҳолда аҳолига мутлақ кафолатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, шу билан бирга, “тиббиёт ходими” мақомини белгилаб, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш ва турли тазйиқларнинг олдини олиш мақсадида мавжуд ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, тиббиётда “ақлли тиббиёт”ни жорий этиб, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсад қилингани келтириб ўтилди.

Шунингдек, тадбирга Токио ёзги олимпидасида ғолибликни қўлга киритган Ферузбек Саидов ҳам таклиф этилди ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг сиёсий саводхонлигини синаш, сиёсий фаолликларини кучайтирииш учун викторина савол-жавоблари ҳам ўтказилди.  Шунингдек, йиғилганларга кўтаринкилик бағишлаш мақсадида концерт дастури намойиш этилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+