Уй олмоқчимисиз? Энди муаммо йўқ!

12.03.2021 18:03:00

Кўплаб  ёш оилалар учун уй-жой масаласи энг долзарб масалалардан бири эди. Чунки турмуш шароити ота-онасининг уйидан чиқишга тўғри келиб турган оила вакиллари дастлаб ижара уйни маъқул кўради. Лекин маълум вақт ўтгач, ижара тўловлари ва унга қўшимча коммунал тўловлар, рўзғор ҳаражатлари кўпайиб боргани сари шахсий уйга бўлган эҳтиёж юзага келади. Узоқ муддатли югур-югурлар ҳамиша ҳам самара бермайди. Бунинг устига олдиндан тўловни амалга оширишдаги етишмовчиликлар маълум маънода ёш оиланинг қаддини букиб қўяётгандек эди.

Жорий йилнинг 11 март куни имзоланган 61-86-сонли Президент Фармони ўзида ёш оилалар учун уй-жой олиш борасида ҳам маъқул бўладиган имкониятларни ифодалади, дейиш мумкин. «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги мазкур Фармонда 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг  бир қисми учун давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди. Шунингдек Фармонга мувофиқ кредитлар олти ойлик имтиёзли давр билан йигирма йилга ажратилиши бир янгилик бўлса, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки беш йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидияларнинг ажартилиши имконият сифатида тасдиқлаб қўйилди.

Демак уй-жойли бўлиш тартибидаги бундай имконият аввалгиларидан фарқли равишда ёш оила эгаларининг қалбидаги умид ва ишончни ҳам уйғотиши аниқ. Зеро, мазкур Фармоннинг имзоланишидан мақсад ҳам уй-жойга эҳтиёжи бўлган оилаларга, ёшларга имконият ва имтиёзлар беришдан ҳар кимнинг ўз бахт қўрғони бўлишига эришишдан иборат эди аслида.

 

Жасур ОМОНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

 «Ёшлар қаноти» раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+