Уйчида адолатли қайноналар аниқланди

05.07.2021 12:07:27

Секторлар кесимида саралаш босқичининг ғолиблари бўлган адолатли қайноналар Уйчи тумани марказидаги 2-касб-ҳунар мактабида ташкилланган танловда беллашдилар.

-Дастурий мақсадларимизда оилалар мустаҳкамлигини ошириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш алоҳида ўрин тутади, - дейди “Адолат” СДП туман кенгашининг раиси Олимжон Мирзабоев. – Кўрик-танловга тайёргарлик кўришда барча бошланғич ташкилотларнинг хизмати катта бўлди. Улар ўз ҳудудларидаги қатнашчилар билан яккама-якка иш олиб бордилар. Айниқса, сиёсий мавзулардаги саволларга жавоб беришга пухта тайёргарлик кўрдилар. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кенг жамоатчиликнинг тавсифномалари ҳам алоҳида ҳисобга олинди.

Ғолибларни аниқлаш осон кечмади.  “Муборак” маҳалласидан Наима  Аҳмедова, “Бояғон” МФЙдан Сайёра  Ёқуббоева, “Шифокор” МФЙдан Моҳира Мамадалиева, “Пастгузар” МФЙдан Ойдина Ортиқова ва бошқалар ўзларининг меҳрибон она, ғамхўр қайнона эканликларини учта шартни бажарганда намойиш  этишди. Уларнинг ҳар бир чиқишини томошабинлар олқишлар билан қўллаб-қувватлаб туришди.

Якунга кўра Наима Аҳмедова Наима биринчи ўринни эгаллади. Унга ва бошқа совриндорларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Низомга мувофиқ Уйчининг энг адолатли қайнонаси энди кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+