Улуғ мақсадлар йўлида бирдаммиз!

09.08.2024 19:08:07

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши таркибидаги 500 дан зиёд бошланғич партия ташкилотларида имзо тўплаш жараёнлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Қувасой шаҳридаги «Индустриал Consulting Group» масъулияти чекланган жамиятининг бошланғич партия ташкилотида ҳам «Адолат» социал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловда муносиб иштирок этиш учун сайловчиларнинг имзоларини тўплаш жараёни уюшқоқлик билан ўтказилди.

Ундан 100 дан ортиқ партия тарафдорлари қатнашдилар, ўнлаб ишчи –хизматчилар эса тадбир давомида партия сафига қабул қилиндилар.

«Адолат ҳар бир инсон учун!» шиори остидаги бирдамлик тадбирлари барчани ягона мақсад йўлида бирлаштирмоқда.

 

Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+