Умумхалқ муҳокамаси фуқароларнинг фаоллигини кўрсатмоқда

13.07.2022 10:07:43

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши фаолиятида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш долзарб вазифалардан бирига айланди. Айни шу мақсадга қаратилган давра суҳбатларида фуқароларнинг Бош Қонунимизга алоҳида эътибор билан қарашлиги, унга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни қўллаб-қувватлашлари ўз ифодасини топмоқда.

Андижон шаҳридаги «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ Андижон комплекс лойиҳалаш филиалида ташкил этилган тадбир савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Корхона ходимлари Қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган ўзгаришлар юзасидан ўз фикрларини билдириш баробарида таклифларини айтдилар. Конституция келажагимизни белгиловчи асосий омил эканлигини таъкидладилар.

Тадбирда сўз олган партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Қосимжон Қаюмов ва корхона раҳбари Зиёдин Пахритдиновлар 15 июлга қадар давом этадиган умумхалқ муҳокамасида барчани фаол иштирок этишга чақирдилар.

«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+