Умумхалқ муҳокамаси келажакни белгилайди

01.07.2022 09:07:59

Жорий йилнинг 25 июнидан мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бошланди. Бу ўз номи билан масала қанчалик долзарб эканлигини кўрсатади. Шу маънода маҳаллалар, меҳнат жамоаларида ўтказилаётган муҳокамавий тадбирларда Конституциямизга қатор таклифлар билдирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмированинг айни кунларда сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари ҳам шу мавзуга қаратилмоқда. Жумладан, Жалақудуқ туманидаги “Зумрад текстиль” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган учрашувда депутат томонидан Конституциямизга киритилаётган ўзгартишларга эътибор қаратилди. Ўзбекистонни ижтимоий давлат деб номлаш, ўлим жазосини тўла бекор қилишни алоҳида норма билан киритилиши каби масалалар иштирокчилар томонидан маъқулланди.

Олтиной Маъмирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Бугун бир нарса депутат сифатида мени қувонтирмоқда. Фуқаролар Ўзбекистоннинг келажагини белгиловчи бу муҳим жараёнга бефарқ эмас. Конституциямизга киритилаётган ҳар бир ўзгартиш ва қўшимчага ўз муносабатини билдирмоқдалар. Демак келгусида  қабул қилинадиган Бош Қонунимизда Халқимизнинг истаклари ўз ифодасини топади.   

 “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+