Унвон муборак, азиз партиядошлар!

31.08.2021 18:08:09

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун, жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган бир соҳа вакиллари “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида бошқа соҳа вакиллари қатори вилоятимизда яшаб ўзларининг фаол меҳнатлари билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишда хизматлари муносиб баҳоланган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ва фаолларининг ҳам борлиги қувонарлидир. Хусусан, юксак мукофот билан Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари Наргиза Нормирова, Абдуқодир Мустафақулов, Малика Аманова, Термиз туман Кенгаши депутатлари Бўри Хонов, Шухрат Хаитов,  Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Очил Жиянов, Денов туман Кенгаши депутати Ислом Худойбердиевлар ушбу юксак мукофот билан тақдирланиб, халқ орасидаги хизматлари яна бир бор эътироф этилди.

Мустақиллигимиз арафасида тақдирланган партиядошларимизни юксак мукофотлар билан самимий муборакбод этамиз, фаолиятларида омад ва муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилаймиз!

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+