Урганч шаҳрида конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган халқаро конференция бўлиб ўтди

21.06.2022 16:06:02

Жорий йилнинг 20 июн куни Хоразм вилоят  ҳокимлиги “Кенгашлар уйи” да  “Инсон- жамият-давлат” конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба”  мавзусидаги халқаро конференция  ташкил этилди.

Конференцияни ўтказилишидан асосий мақсад-инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрят экани “Давлат- инсон учун” ва “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилади” деган эзгу ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича миллий ва илғор ҳорижий тажрибани ўрганиш, мазкур тамойилларни конституциявий қонунчилик ва амалиётда мустаҳкамлаш борасида чуқур асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир. 

Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия иш режасига биноан, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Европа иттифоқи делегацияси кўмагида ўтказилди. Унда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари, 300дан зиёд миллий экспертлар, Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари, академик ҳамжамият ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, сиёсий партиялар офлайн ва онлайн форматда иштирок этишди.

Форумда Хоразм вилояти ҳокими, сенатор Фарход Эрманов Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Чобану, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вақтинчалик вакили Миндаугас Качераускис сўзга чиқиб анжуман ишига муваффақият тиладилар.

Конференция давомида бир қатор хорижлик тажрибали экспертларнинг конституцияни янгилашга қаратилган фикр ва мулоҳазалари, таклифлари эшитилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва тавсияларни ўз ичига олувчи Урганч декларациясини қабул қилинди.

Конференцияда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Умиджон Сулайманов ҳамда партиянинг Хоразм вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, депутатлари ҳам фаол иштирок этишди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                             “Адолат” СДП

                                                                             Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+