Урганч шаҳридаги  ички йўллар масаласи сессия қарори билан амалиётга йўналтирилди

07.07.2022 11:07:54

“Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан  шаҳардаги ички йўлларнинг  аҳволи  ўрганилиб, натижаси   шаҳар Кенгаши сессиясига киритилди.

Депутатлар, партия фаоллари,  тегишли соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари  иштирок этган йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаевнинг маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, Йўл хўжалиги соҳасининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан юксак аҳамиятга эга экани унинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Иқтисодиётнинг умумий ривожи, аҳоли барча қатламларининг ҳаёт сифати айни шу тизимнинг самарали фаолият кўрсатишига боғлиқ.

урганч2

Айни вақтда, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини бошқариш тизими, автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларига йўналтирилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда ана шу йўлларнинг бугунги кундаги ҳолати билан боғлиқ бир қатор муаммолар ҳал этилмасдан қолмоқда.

Хусусан,  “Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида” ги Қонуни ижроси юзасидан йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганиш ишлари давомида шаҳардаги “Ал Хоразмий”, Хамжихатлик”, “Юқори-боғ”, “Маъшал”, “Жамбул”, “Зиёкорлар”, “Наврўз”, “Исломобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўллар куз ва қиш мавсумида пиёдалар ва автомашина ҳайдовчилари учун ноқулайликлар туғдириб келаётганлиги аниқланди.

Депутатлик гуруҳи томонидан юқоридаги мавжуд муаммоларни инобатга олиб, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳидаги депутатларининг ўрганиш натижасида аниқланган, бугунги кунда сайловчиларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилишда манзилли дастурлар ишлаб чиқилиб, шаҳар бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан амалга ошириш учун Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашида  кўриб чиқилиши тўғрисидаги  таклиф берилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлари ҳамда ўрганиш натижалари давомида мутасадди ташкилотлар томонидан депутатлик сўровларга олинган жавоблар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,  2022 йилнинг биринчи  чораги давомида 40 нафар фуқаролар томонидан, ҳудудларда яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланмаган ҳолда ички йўлларнинг элементлари шикастланишига йўл қўйиш ҳолатлари содир қилинган.

Савол –жавоблар, фикр ва мулоҳазалар  қизғин тус олган сессия йиғилишида, баён этилган фикр ва мулоҳазалар  кўриб ва ўрганилиб чиқилди ва қуйидагича қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни ижроси ҳамда “Адолат” социал-демократик партиясининг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида шаҳардаги йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борган ишлари ва ўрганишлари тўғрисидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари зиммасига бир  ой муддатда Урганч шаҳридаги МФЙ кўчаларининг ички йўлларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳамда шаҳардаги жорий таъмирга муҳтож ички йўллар ҳолати тўлиқ ўрганилиб, уларни манзилли давлат дастурига киритиш ишлари амалга оширилиш масаласи   юкланди.

урганч3

Бир  ой муддат ичида  Урганч шаҳар МФЙ ички кўчалари йўлларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳамда шаҳардаги таъмирга муҳтож йўллар ҳолати тўлиқ ўрганилиб уларни манзилли давлат дастурига киритиш ишларини амалга ошириш  Урган шаҳар Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари зиммасига юклатилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч шаҳар бўлими бошлиғи ҳамда шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи барча корхона ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида,  йўллардан фойдаланиш қоидалари ҳамда ушбу қоидаларни бузганлик учун  қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиш юзасидан тегишлича тушунтириш-тарғибот ишлари ташкил қилишга масъул этиб белгиланди.   

 Мазкур  қарор ижроси юзасидан Урганч шаҳар Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда Урганч Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарлари Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясига йилнинг ҳар чорагида ахборот тақдим этиб бориш вазифа этиб  белгиланди.

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатларининг Юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш, қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича депутатлик назоратини ташкил этиш ҳамда йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тегишли чоралар кўриш масаласига эътибори қаратилди.

Мазкур қарор ижросини  бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси Ф.Раҳмонов ҳамда шаҳар ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Н.Бабажановлар зиммасига юклатилди.

Сессияга масала киритиш давом этмоқда.

                                                                     Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                               “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+