Урганч туманида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласи сессия қарори билан амалиётга йўналтирилди

12.09.2022 09:09:29

Аввал хабар берганимиздек, партия ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган лойиҳалар доирасида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари қошида ишчи гуруҳлар тузилиб, олиб борилган ўрганиш ишлари тегишли сессияларда муҳокама этилмоқда.

Хусусан, партиянинг Урганч туман Кенгаши фаоллари, депутатлари, туман Бандликка кўмаклашиш вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ партиянинг «Яхши касб – етук мутахассис – муносиб иш ҳақи» лойиҳаси доирасида туманда уюшмаган, тайинли машғулотга эга бўлмаган, ишсиз ёшлар бўйича олиб борган ўрганиш натижалари ҳамда мазкур масала юзасидан белгиланган устувор вазифалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилди.

Туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Дилдора Искандарованинг таъкидлашича,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ва топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда партиянинг Сиёсий ҳамда вилоят Кенгашлари томонидан белгиланган иш режа асосида туманда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида «Ёшлар келажагимиз» давлат дастури ҳамда партиянинг «Яхши касб – етук мутахассис – муносиб иш ҳақи», «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳалари доирасида ёшларни дунёқарашини юксалтириш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашларига эришилди.

Жумладан, 6 ой давомида 15 нафар ишсиз ва ҳеч қандай ҳунарсиз ёшлар касб-ҳунарни эгаллаб олишда, 11 нафарини мавсумий ва норасмий иш билан таъминлашга эришилди, 5 нафарига тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредитлар олиб берилди. Шунингдек, туман Кенгаши фаоллари, депутатлари уюшмаган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон ёшлар агентлиги туман бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудларда ва маҳаллалар кесимида чет элдан

қайтган ва ҳозирда вақтинчалик ишсиз бўлиб қолган ёшларни дала-деҳқончилик

ишларига қизиқиш кўникмасини шакллантириш орқали иш билан бандлигини

таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бундан ташқари ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон «Ёшлар агентлиги» туман бўлими қошида ташкил этилган «Информатика», «Инглиз тили», «Футбол» «Бокс», «Тикувчилик ва Дизайнерлик» тўгаракларни қайта ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ишлари илгари сурилмоқда.

Шундан сўнг юқоридагиларни кўриб ва ўрганиб чиқиб, қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан, Урганч туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари, ишчи гуруҳ раиси Дилдора Искандарованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин;

Партиянинг депутатлари билан биргаликда ўн кун муддат ичида ёшлар бандлиги юзасидан аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш масаласи Ўзбекистон Ёшлар агентлиги туман бўлими Б.Қўчқаров зиммасига юклатилсин;

Туманда уюшмаган ёшлар рўйхатини шакллантириб, уларни бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ишга қаратилиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклиф киритиш вазифаси туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва

маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Сабуров зиммасига юклатилсин;

Туманда ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва натижаси тўғрисида ҳар ой якунида Халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот бериб борсин;

 

Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

Қаршилар бетарафлар бўлмади, қарор бир овоздан қабул қилинди ва амалиётга йўналтирилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+