Урганч туманидаги ўрганиш натижалари сессия қарори билан амалиётга йўналтирилди

11.04.2022 14:04:09

 Аввал ҳабар берганимиздек, партиянинг бир қатор лойиҳалари доирасида, шаҳар ва туман Кенгашлари, депутатлик гуруҳлари  томонидан ишчи гуруҳ тузилиб олиб борилган ўрганиш ишлари  тегишли сессия қарорлари билан амалиётга йўналтирилаётгани натижасида  имкон қадар муаммоларнинг   олди олинишига хизмат қилмоқда.

Хусусан,  Урганч туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари  томонидан  партиянинг  “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида  туман маркази ҳамда чекка ҳудудларда, маҳаллаларда, корхона ташкилотларда олиб борилган ўрганиш ишлари туман Кенгаши сессиясида муҳокама этилди.

Ўрганиш натижалари тўғрисида партия туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Дилдора Искандарованинг ахбороти тингланди.  Унда туман ҳудудида жойлашган бир қатор корхона –ташкилотлар, маҳалла ҳудудларида тозаликка тўла риоя этилмагани хусусида гапирди. Савол –жавоб, фикр ва мулоҳазалар тус олган сессия йиғилишида, қуйидагича қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан партия туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Д.Искандарованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корхона-ташкилот раҳбарлари билан биргаликда маҳаллаларда  ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш,  кўкаламзорлаштириш, аҳолини санитария ва гигиена ва тиббий маданиятини оширишда тегишли ташкилотлар билан сайёр учрашувлар, оммавий ҳашарларни  ташкил этиш вазифаси туман ҳокими ўринбосарлари А.Ҳўжаев, О.Собуровлар зиммасига юклатилди.

Чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, аҳоли орасида теварак –атроф тозалигига даҳлдорлик туйғусини оширишга қаратилган тадбирлар кўламини кенгайтириш, атроф-муҳитга келтирилган зарар учун жавобгарликка тортилиш қонунда белгилангани тўғрисидаги тарғибот ишларини кучайтириш масаласига  туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси раҳбари Ж.Собиров масъул этиб белгиланди.

Белгиланган ва белгиланмаган жойларда тўпланиб қолган жойлардан чиқиндиларни кечиктирмасдан ўз вақтида олиб ташлаш масаласига  туман Ободонлаштириш бошқармаси  бошлиғи Б.Нурметов ҳамда “Урганч авто эко транс” МЧЖ раҳбари Э.Шеҳовнинг эътибори қаратилди. 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш тегишли доимий комиссиялар ва  депутатлик гуруҳлари зиммасига юклатилди.

Қарор бир овоздан қабул қилинди ва амалиётга йўналтирилди.

 

                                                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                    “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+