Ургутда бош қомусимиз билимдони аниқланди

12.11.2021 10:11:50

Ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш мақсадида “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” Республика кўрик-танлови вилоятимиз бўйлаб партиянинг барча туман ва шаҳар Кенгашларида юқори савияда ўтказилиб келинмоқда.

Партиянинг Ургут туман Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги кўрик-танловнинг туман босқичи Ургут туманидаги тиббиёт бирлашмаси фаоллар залида бўлиб ўтди. Тумандаги касб-ҳунар коллежлари, тиббиёт коллежи ва умумталим мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари танлов низоми асосида ўзларининг ҳуқуқий саводхонликларини намоён этишдилар.

Танлов низоми асосида 3 та шарт бўйича беллашган иштирокчиларнинг партиялар тўғрисидаги, таълим йўналишидаги, конституцияга оид билимлари, ҳамда саҳна маданияти, нотиқлик маҳорати, ижодий қобилияти  каби мезонлар ҳам эътиборга олиниб ҳакамлар ҳайъати томонидан очиқ овоз бериш йўли билан  адолатли тарзда баҳоланди.

Иштирокчилар чиқишларини якунлагандан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг тўплаган баллари юзасидан хулоса ва изоҳлар берилди. Танлов иштирокчиларига партиянинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқ топширилди.

Замира Абдурахмонова,

“Адолат” СДП Ургут туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+