Ургутлик қайноналар “куч синашди”

30.06.2021 11:06:57

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан энг яхши қайноналарни аниқлаш, одилона тутумларини бошқаларга намуна қилиб кўрсатиш, ёш қайноналарни улардан ибрат олишларига эришиш орқали барча оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни кескин камайтиришга ҳисса қўшиш мақсадида мунтазам равишда “Адолатли қайнона” республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча маҳаллалар кесимида ташкил этилган ушбу танловнинг туман босқичи ургутлик қайноналар ўртасида булиб ўтди. Унда маҳаллалардан саралаб олинган қайноналар иштирок этиб, ғолиблик учун беллашдилар.

Ушбу тадбир Ўзбекистон “Адолат” СДП Ургут туман Кенгаши, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Нуронийлар  жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди.

Танлов шартларига мувофиқ иштирокчилар оила, маҳалла ва меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари, лидерлик ва нотиқлик қобилиятлари, оила тўғрисидаги миллий қонунчиликдан хабардорлиги, ўзи яшаётган ҳудуд анъаналари, урф-одатлари, ўзига хос хусусиятлари, оилавий қадриятлар ҳақида қай даражада билиши, фарзандларни баркамол этиб тарбиялашдаги ибратли фазилатлари, улар онгига оила ва никоҳнинг муқаддаслигини сингдира олганлиги, маърифатли экани, фаол фуқаролик позициясига эгалиги ва бошқа шу каби мезонлар асосида саралаб олинди.

-Оила ҳаёти ҳар доим бир текис, фақат шоду ҳуррамлик, бахт-саодатдан иборат бўлмайди. Баъзида қайноналар фарзандларининг бахтли бўлиши йўлида ўзларининг ҳою ҳавасларидан воз кечишларига ҳам тўғри келади. Қачонки, қайнона-келин ҳамжиҳатликда оила тотувлиги йўлида курашсагина, қийинчиликларни енгиш осон кечади, оила хотиржамлигига эришади. Набираларимиз ҳам кўзимизни қувонтириб, бағримизда яшайди. – дейди халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати Сурайё Ахмедова - Қизларимизни фақатгина уй тутиш, кир ювиш ва овқат пиширишга эмас, ҳаёт синовларига бардошли қилиб тарбиялашимиз лозим. Дунёқараши кенг, маълум бир касби-корнинг бошини тутган қиз оиланинг ҳам қадрига етади. Ёшларимизни ана шундай тарбиялаш биз, катталардан айрим ҳолларда қаноат, сабр, тоқат, кечиримлилик талаб қилади. Бугунги танловда гувоҳи бўлдимки, бу каби қайноналар орамизда талайгина. Бизнинг мақсадимиз эса айнан шундай оилалар тажрибасини кенг тарғиб этишдан иборат.

Танлов сўнгида ғолиб бўлган иштирокчиларга ҳамкорлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Шерзод ҲУСНИДДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят

Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+