“УСМОН НОСИР” – САҲНАДА

30.04.2022 11:04:20

«Адолат» СДП Давлатобод туман Кенгаши ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. Лекин қисқа муддат ичида ҳудудда партия ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Сафдошларимиз сони тобора кўпайиб бормоқда. Улар манавий-маърифий йўналишларида яхши натижаларга эришмоқдалар.

Яқинда Наманган муҳандислик технология институтидаги партиядошларимиз ажойиб ташаббусга қўл урдилар, - дейди «Адолат» СДП туман Кенгаши раиси Венера Отажонова. – Улар “УСМОН Носир” драмасини саҳналаштирдилар. Бу иш оташин шоир, таржимон ва драматургнинг 110 йиллиги муносабати билан амалга оширилди. Унда санъатга бадиий адабиётга қизиққан бир гуруҳ ўқитувчи ва талабалар иштирок этдилар.

Наманган вилояти Маданият марказида ўтказилган спектаклнинг  премьерасида кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллалардаги ёшлар ва талабалар иштирок этишди.

-  Биз ушбу саҳна асарини бундан бир йил аввал Талабалар театр-студиялари ўртасида ўтказилган танловларда иштирок этиш учун тайёрлаган эдик. Насиб қилса, барча туманларда ушбу саҳна асарини намойишларини ташкил этиш режамиз бор, – дейди Наманган муҳандислик-технология институтининг ёшлар масалалари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректори Маъруфжон Қаюмов.

Ҳаваскор санъаткорлар ҳар бир образ, танланган либослар ва яратилган декорациялар ўша давр қиёфасини кўрсата олганликлари спектаклнинг таъсирчанлигини оширди. 24-25 ёшли Усмонни оғир даврдаги руҳий кечинмаларини олиб чиқиш осон эмас, албатта. Бундай масъулиятни ўз зиммасига олган ҳаваскор актёр, Наманган муҳандислик-технология институтининг биринчи босқич талабаси Илҳомжон Тўрахонов бор эътиборини шоирнинг ҳаётига қаратди. Нутқидан тортиб, характеригача чуқур ўрганди ва намоён этди. Тез кунларда “УСМОН Носир” спектакли вилоятнинг барча ҳудудларида намойиш этиладиган бўлди.

«Адолат» СДП Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+