Устоз ва мураббийлар партия эътиборида

30.09.2022 16:09:13

Аввал хабар берганимиздек, 1 октябрь- «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан мамлакатимизда байрамона тадбирлар айни қизғин паллада. Бу борада хоразмлик партия фаоллари ҳам пешқадамлар сафида бўлиб, устоз ва мураббийларни қутлаш, тақдирлаш ишларини уюшқоқлик билан амалга оширишмоқда.

Бугун Боғот туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 7, 36, – сон умум ўрта таълим мактабларида «Устозга эҳтиром» мавзусидаги ташкил этилган тадбирларда ҳам машаққатли ва шарафли касб эгалари бўлган устоз-мураббийларга эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялашдаги алоҳида хизматлари эътироф этилди.

Иқтидорли ўқувчиларнинг байрамона саҳна кўринишлари, қўшиқ, шеър ва рақслари тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

Тадбир сўнгида фаол ўқитувчи ва ўқувчилар партия туман Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                                                                              Саодат Машарипова,
                                                                                                                           “Адолат” СДП Боғот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси

  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+