Устозга эҳтиром

30.09.2022 14:09:01

«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Янгиариқ туманидаги 4-сон умум ўрта таълим мактабида 1 –октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан «Устозга эҳтиром» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга партия фаоллари, депутатлари ҳамда мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан давлатимиз томонидан ўқитувчи ва ёшларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар, партиямиз сайловолди дастуридан ўрин олган устувор ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижалари тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар илгари сурилди.

Шунингдек, ўқитувчилик заҳматли аммо шарафли касб эканлиги тўғрисидаги эътирофлар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Бугун қувончим чексиз, – дейди партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева. Сабаби партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, устозимиз - Абдукамол Раҳмонов ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига шахсий жамғармасидан стипендия таъсис этганлиги ҳақидаги хабар барча шогирдлари қаторида мени ҳам эътиборсиз қолдирмади. Шундан илҳомланиб мен ҳам устозимиз изидан бориб, ўзим ўқиган мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ва фаол ўқитувчиларини, энг қувонарлиси биринчи ўқитувчимни маънавий рағбатлантиришда ҳиссамни қўшганимдан жуда хурсандман.

Бир сўз билан айтганда, бундай эътибор ва эҳтиром устозларни янада ишчанлик кайфиятини оширишга, уларни иқтидорини ривожлантиришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Гулора ИСМОИЛОВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+