Устозлик шарафли унвон

28.09.2022 17:09:28

Мамлакатимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Устоз ва мураббийларга ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитлар яратилиб, таълим-тарбия тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эътиборли томони шундаки, байрам арафасида партиямиз сафида кўп йиллардан буён бир мақсад ва бир ғоя йўлида бирлашиб таълим-тарбия соҳасинида самарали фаолият юритиб келаётган устоз ва мураббийларнинг эътироф этилиши барчамиз учун хушхабар бўлди.

Муҳтарам Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан, таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонига асосан, партиямизнинг фаол аъзоси Қўнғирот туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Кидирбаева Лала Абдикадировна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Шу муносабат билан, «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Кидирбаева Лала Абдикадировнани эришган ютуқлари билан самимий муборакбод этиб, масъулиятли ва машаққатли иш фаолияти давомида юксак зафарлар тилайди!

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+