Устувор ғоя ва мақсадлар пойтахтлик сайловчиларга ҳавола этилди

20.10.2021 17:10:01

20 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Темирйўлчилар маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг тошкентлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, хайрихоҳлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари,  ёшлар,  фаол хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Мазкур учрашувни Президентликка номзоднинг ишончли вакили Умиджон Сулаймонов кириш сўзи билан очди. Ишончли вакил иштирокчиларга номзоднинг  таржимаи ҳоли ва фаолияти  тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг Президентликка номзод  Баҳром Абдуҳалимов сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастурида илгари сурилган  устувор ғоялар, мақсадлар, асосий масалаларни  сайловчилар эътиборига ҳавола этди.

Сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастури юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Учрашувда сўз олган маърузачилар томонидан Б.Абдуҳалимовнинг сайловолди дастуридан ўрин олган ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни давом эттиришга оид таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

Суд-ҳуқуқ, аёллар фаоллигини ошириш, ёшларга янги имкониятларни яратишга доир фикрлар сайловчиларни муҳокамага чорлади.

Сайловолди дастурда кўтарилган масалалар бугунги куннинг муҳим вазифалари сирасига кириши айтиб ўтилди.     

Учрашув якунида номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берди.

 

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+